Пара дзюдо. Александрия Гран-присининг дастлабки кунида 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль қўлга киритилди

Пара дзюдо бўйича Александрия шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро Гран-прининг дастлабки кунида 3 нафар ҳамюртимиз шохсупага кўтарилди.

Жумладан, эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасининг финал беллашувида икки нафар ҳамюртимиз – Шерзод Намозов ҳамда Кемран Нуриллоев ўзаро баҳс олиб борди. Якунда олтин медаль Нуриллоевга насиб этди, Намозов эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Кумуш Хаджаева финалда қозоғистонлик Даяна Федоссовага қарши татамига чиқди ва ғолибликни қўлга киритди.

Шу тариқа Мисрдаги халқаро Гран-прининг илк кунида терма жамоамиз аъзолари делегациямиз ҳисобига 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль ёздириб қўйишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!