Пара киберспорт бўйича мусобақа ташкил этилди
Бугун пойтахтимизда жойлашган “INNO” ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ажратилган грант асосида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон киберспорт федерацияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган инсонлар ўртасида пара киберспорт бўйича мусобақа ташкил этилди.
50 га яқин иштирокчи қатнашган мусобақа қизғин ва муросасиз беллашувларга бой ўтди. Якунда эса ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Ҳамкор ташкилотлар келажакда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган инсонлар ўртасида мана шундай киберспорт мусобақаларини кўпроқ ташкил этишга келишиб олди.
Фикрлар