Пара пауэрлифтинг. Рухшона Ўктамова Жаҳон кубогининг кумуш медалига сазовор бўлди!

Хабар берганимиздек, шу кунларда Таиланднинг Паттая шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган вакилимиз Рухшона Ўктамова 108 кг натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Ёшлар ўртасида Жаҳон ва Осиё рекордчиси ҳисобланган ҳамюртимиз ушбу натижаси орқали Жаҳон рейтингида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Ҳозирча Жаҳон кубогида терма жамоамиз аъзолари томонидан 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали қўлга киритилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!