Пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Паралимпия ўйинлари олдидан сўнгги халқаро мусобақага йўл олди

Жорий йилнинг 4-10 июнь кунлари Франциянинг Лимож шаҳрида пара сузиш бўйича жаҳон сериясига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтади.

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлидаги сўнгги мусобақада 10 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

Дмитрий Хорлин
Фирдавсбек Мусабеков
Музаффар Турсунхўжаев
Ислам Асланов
Кирилл Панков
Егор Болотов
Богдан Биктимиров
Шохсанам Тошпўлатова
Муслима Одилова
Мубинабону Ҳалилова

Маълумот учун, айнан ушбу мусобақадан сўнг пара сузиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи халқаро рейтинг эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!