Пара сузувчиларимиз Жаҳон чемпионатини 3 та медаль билан якунлашди
Португалиянинг Мадейра шаҳри мезбонлик қилган пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ҳам ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтди.
Аниқроғи, эркаклар ўртасида S13 классида 50 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсида Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори Ислам Асланов 24.38 сония натижа билан маррага 3-бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди. Таъкидлаш лозимки, бу унинг ушбу мусобақадаги иккинчи бронза медали бўлди. Ислам бундан аввал 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича ҳам бронза медалини қўлга киритган эди.
Шу тариқа пара сузувчиларимиз дунёнинг 62 та давлатидан энг кучли спортчилар иштирок этган ушбу Жаҳон чемпионатида 2 та бронза ва 1 та кумуш, жами 3 та медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кумуш медални 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Музаффар Турсухўжаев делегациямиз ҳисобига ёздириб қўйган эди.
Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз аъзолари эртага 22 июнь куни юртимизга қайтиб келади.
Фикрлар