Пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга йўл олди
Жорий йилнинг 2-6 июль кунлари Жанубий Кореянинг Чхунчхон шаҳрида пара таэквондо бўйича халқаро очиқ чемпионат бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг хабар беришича, ушбу мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиз аъзолари Жанубий Кореяга жўнаб кетишди.
Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақадан сўнг пара таэквондочиларимиз 7-14 июль кунлари Жанубий Кореяда халқаро ўқув-машғулот йиғинида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Фикрлар