Пара таэквондо: Вакилларимиз Париж Гран-присида 3 та медалга сазовор бўлди

2-6 сентябрь кунлари Париж шаҳри мезбонлик қилган пара таэквондо бўйича халқаро Гран-прига мусобақаси ўз якунига етди.

Айнан 2024 йил Франция пойтахтида ўтказиладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи ушбу мусобақада 3 нафар вакилимиз совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Асад Тоштемиров барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлган бўлса, -63 кг вазн тоифасида Зухриддин Тохиров бронза медалини қўлга киритди. Аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Гулжаной Наимова делегациямиз ҳисобига кумуш медални қўштириб қўйди.

Шу тариқа дунённг 37 мамлакатидан 150 нафардан ортиқ пара таэквондочи қатнашган Гран-прида терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида Бразилия ва Туркиядан сўнг 3-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!