Паралимпия. Мақсад – малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни Паралимпия спорт турларига йўналтириш

Сўнгги йилларда юртимизда Паралимпия спорт турлари бўйича малакали мутахассисларни тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда ва бу борада қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида жорий 2022/2023 ўқув йилидан эътиборан Паралимпия факультети фаолият бошлади. Ҳозирда мазкур факультетда 130 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Бугун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси масъул ходимлари Жисмоний тарбия ва спорт университетига ташриф буюриб, Паралимпия йўналишида таҳсил олаётган талабаларга “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришда малакали мутахассисларнинг ўрни” мавзусида семинар ўтказди.

Бундан ташқари, битирувчи талабаларни ўз мутахассисликлари бўйича пара спорт турларига йўналтириш ва келажакда иш билан таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!