Паралимпия. Пара дзюдо спорт директори Янош Тардос Ўзбекистонга келди

Халқаро кўзи ожизлар спорти (IBSA)нинг пара дзюдо спорт директори Янош Тардос Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти кутиб олди.

Янош Тардос ташриф давомида Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати баҳсларини кузатиб, Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер ҳамда Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти - Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев билан учрашиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!