Паралимпия. Пара таэквондочиларимиз Европа очиқ чемпионатида кучли учликдан жой олишди

Бугун Франциянинг Монтагрис шаҳрида пара таэквондо бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу мусобақада иштирок этган терма жамоамиз аъзолари – Санжар Мухторов (бронза), Зиёда Исоқова (бронза), Асад Тоштемиров (кумуш), Гулжаной Наимова (кумуш) ва Жавоҳир Алиқулов (олтин) совриндорлар сафидан жой олди.

Яна бир эътиборли жиҳати, бу сафарги Европа очиқ чемпионатида дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан энг кучли пара таэквондочилар иштирок этди ва якунда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 5 та медаль қўлга киритган вакилларимиз умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, Францияда бўлиб ўтган ушбу мусобақа келаси йил шу мамлакат пойтахтида ўтказиладиган ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини тақдим этиши билан янада аҳамиятлидир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!