Паралимпия. Пара таэквондочиларимиз Манчестер Гран-присига жўнаб кетди

Жорий йилнинг 17-21 октябрь кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида пара таэквондо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи халқаро Гран-при бўлиб ўтади. Эътиборлиси ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон пара таэквондо терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.

Қуйида Манчестерга йўл олган терма жамоамиз аъзолари билан танишиб олишингиз мумкин:

Эркаклар
Асад Тоштемиров
Зуҳриддин Тохиров
Санжар Мухторов
Қудрат Ҳайдаров
Жавоҳир Алиқулов

Аёллар
Гулжаной Наимова
Зиёда Исоқова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!