Паралимпия. Пара велоспортчиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Францияга йўл олди

Жорий йилнинг 17-25 октябрь кунлари Франциянинг Париж шаҳрида пара велоспортнинг трек йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу дунё биринчилигида илк бор ўзбекистонлик пара велоспортчилар ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Бугун пара велоспорт бўйича терма жамоамиз аъзолари Франция пойтахти томон йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Қуйида жаҳон чемпионатида қатнашадиган вакилларимиз рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:

Боймурод Ёвқочев
Бунёд Ҳайтмуҳаммедов
Аброр Артиков
Аброр Ибраимов
Азимбек Абдуллаев
Ғолиббек Мирзаёров
Авазхон Полвонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!