Паралимпия. Сардор Бахтиёров Қоҳира очиқ чемпионатида шохсупага кўтарилди

Хабар берганимиздек, пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни кунларда Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган Қоҳира очиқ чемпионатида иштирок этмоқда.

Эътиборлиси, S6 классида эркаклар ўртасида 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида ҳамюртимиз Сардор Бахтиёров 1 дақиқа 13 сония натижа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Таъкидлаш керакки, Сардор Бахтиёров ушбу мусобақада шунингдек, 50 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида ҳам иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!