Паралимпия. Сервер Ибрагимов жаҳон чемпионатида совриндор бўлди!

Хабар берганимиздек, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида пара ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, эркаклар ўртасида 10 метр масофага пневматик топпончадан отиш бўйича ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 213.3 очко жамғарган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

1- ва 2-ўринлар эса Жанубий Корея ҳамда Польша вакилларига насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!