Паралимпия. Суннатилло Муродуллаев Миср очиқ чемпионатида совриндор бўлди
Гиза шаҳрида пара стол тенниси бўйича ўтказилган Миср очиқ чемпионатида терма жамоамиз аъзоси Суннатилло Муродуллаев ҳамда руминиялик теннисчи Камелия Сирипан аралаш жуфтлик баҳсларида иштирок этишди ва якунда кумуш медалга сазовор бўлишди.
Қайд этиш лозимки, Миср очиқ чемпионатига Чили, Камерун, Франция, Буюк Британия, Греция, Ҳиндистон, Кот-д’Ивуар, Иордания, Япония, Қозоғистон, Мавритания, Покистон, Руминия, Саудия Арабистони, Испания ва Шри-Ланка каби мамлакатлардан жами 150 га яқин пара стол теннисчилар ташриф буюрди.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, ушбу мусобақада совриндор бўлган Суннатилло Муродуллаев Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини ҳам қўлга киритди.
Фикрлар