Параосиё ўйинлари хушхабар билан бошланди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун Индонезия пойтахтида навбатдаги Параосиё ўйинлари старт олди. Эътиборлиси, мусобақа терма жамоамиз вакиллари учун омадли бошланди. 

Tecno

Биринчи кун доирасидан ўрин олган сузиш баҳсларида терма жамоамиз вакиллари 2 тадан олтин ва кумуш медалларини жамғаришга муваффақ бўлишди. Эркаклар ва аёллар ўртасида S-13  тоифасида кечган старт вакилларимиз учун омадли якунланди. Эркаклар ўртасида Дмитрий Хорлин ҳамда Ислом Асланов дастлабки икки поғонани банд этишган бўлса, аёллар ўртасида кечган мусобақада вакилаларимиз Шоҳсанам Тошпўлатова ҳамда Фотимахон Амилова олтин ва кумуш медалларнибўлишиб олишди. 

Шу тариқа терма жамоамиз вакиллари 2 тадан олтин ва кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида ҳозирча учинчи поғонада кетишмоқда. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию