Паредес фаолиятини
Ads

“Зенит” клуби футболчиси Леандро Паредес фаолиятини Италия “А” сериясида давом эттириши мумкин.

24 ёшли футболчининг хизматларига “Милан” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик ўйинчи ўзи ҳам Италияга кетишга рози. Трансфер январда амалга ошиши кутилмоқда.

Петербургликлар эса футболчи учун 30 миллион евродан кам олмоқчи эмас.

Паредес “Зенит”га 2017 йили “Рома”дан келган. Унинг шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.