Ads

"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Марко Верратти клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда Telefoot нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 26 ёшли италиялик Париж клуби билан 2024-йилгача мўлжалланган келишувга имзо чекади. Янги шартномага кўра унинг йиллик маоши 11 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Верратти ПСЖ сафига 2012 йилда келиб қўшилган.