Париж-2024. Ҳасанбой Дўсматов Тошкентда нокаутга учратган боксчи билан финалда тўқнаш келади
Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Париж-2024 даги муваффақиятли иштирокини давом эттирган ҳолда финалга йўл олди. Ҳамюртимиз ярим финалда Кабо-Верди давлати вакили Давид де Пина билан баҳс олиб борди.
Боксчимиз жанг бошидан тўлиқ назоратни ўрнатди ва биринчи раунд Ҳасанбой фойдасига. 4:1. Иккинчи раунд эса яна "Профессор" фойдасига - 5:0. Ҳал қилувчи раундда ҳам Дўсматов ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.
Унинг финалдаги рақиби Ҳасанбой учун нотаниш бўлмаган франциялик Билал Беннама бўлади. Ҳамюртимиз Тошкентда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Беннамани нокаутга учратган эди. Жанг 8 август куни ўтказилади.
Фикрлар