Париж-2024 Олимпиадаси учун йўлланмалар ўйналадиган Осиё чемпионатига борадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди

18-21 апрель кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, унда Олимпия масофаларида Париж-2024 йўлланмалари ҳам ўйналади. Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси лицензион Осиё чемпионатида қуйидаги атлетлар қатнашишини маълум қилди:

Олимпия масофалари:
С1 200 метр: Нилуфар Зокирова
С2 500 метр: Дилноза Раҳматова, Хонзода Эркинова
С1 1000 метр: Нурислом Тўхтасин ўғли
С2 500 метр: Артур Гулиев, Владлен Денисов
К1 500 метр: Екатерина Шубина
К2 500 метр: Екатерина Шубина, Арина Танатмишева
К1 1000 метр: Шахриёр Маҳкамов
К2 1000 метр: Шахриёр Маҳкамов, Самандар Ҳайдаров

Ноолимпия масофалари:
С1 200 метр: Элёр Мамадалиев
К1 200 метр: Денис Онуфриев
К1 200 метр: Шаҳризода Мавлонова
К2 микст 200 метр: Шаҳризода Мавлонова, Озоджон Амриддинов

Манба: МОҚ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
03/04/2024 18:18
Сарлавханга койилим