"Париж-2024" Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ҳамда совриндорларига қанча миқдорда пул мукофоти берилиши эълон қилинди

“Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки олимпия ва паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари;

Мазкур харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ушбу қарорнинг тўлиқ тафсилоти www.uza.uz сайтида эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!