Париж-2024 Паралимпия ўйинларига қўлга киритилган лицензиялар сони 33 тага етди!

Хабар берганимиздек, пара таэквондо бўйича терма жамоамизнинг 5 нафар аъзоси якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди.

Шу тариқа, айни пайтга қадар ўзбекистонлик пара атлетларнинг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари сони 33 тага етди.

Пара ўқ отиш – 3 та

Пара енгил атлетика – 19 та

Пара сузиш – 2 та

Пара каноэ – 2 та

Пара академик эшкак эшиш – 1 та

Пара велоспорт – 1 та

Пара таэквондо – 5 та

Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи асосий мусобақалар ҳали олдинда ва матонатли пара атлетларимиз яна кўплаб йўлланмаларни қўлга киритиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!