Париж-2024: Таэквондочиларимизнинг дастлабки босқичдаги рақиблари маълум
Эртадан таэквондочилар ҳам Олимпиада баҳсларини бошлайди. 10 августга қадар давом этадиган мусобақаларда илк бор Ўзбекистон делегацияси беш нафар спортчи билан қатнашади. Бугун вакилларимиз Олимпиададаги дастлабки рақиблари номини билиб олишди. Унга кўра, ҳамюртларимиз баҳсларни қуйидаги спортчиларга қарши бошлашади:
-68 кг: Улуғбек Рашитов — Яҳя Ал Готани (Қочоқлар жамоаси) / Ло Вай Фунг (Гонконг)
-80 кг: Жасурбек Жайсунов — Мерҳан Барҳордари (Эрон)
+80 кг: Никита Рафалович — Ариан Салими (Эрон)
+67 кг: Светлана Осипова — Астан Катерине Феге (Кот-дЪИвуар)
-67 кг: Озода Собиржонова — Александра Перишич (Сербия)
Фикрлар