Париж-2024. Умумжамоа ҳисобида АҚШ яна 1-ўринга кўтарилиб олди, Ўзбекистон 4 поғона пастлади

Бугун 7 август кунги баҳслар олдидан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида пешқадам яна ўзгарди. АҚШ терма жамоаси Хитой халқ республикасини ортда қолдириб пешқадамликни такрор ўз қўлига олди. Океан орти мамлакати делегацияси ҳисобида 24 та олтин, 31 та кумуш ва 31 та бронза, жами 86 та медаль мавжуд. Чин юрти делегацияси 22 та олтин, 21 та кумуш ва 16 та бронза, жами 59 та медаль билан иккинчи поғонада бормоқда. Бу борада кучли учликни мезбон Францияни ортда қолдирган Австралия якунлаб турибди. Яшил қитъа делегацияси ҳисобида ҳозирча 14 та олтин, 12 та кумуш ва 9 та бронза, жами 35 та медаль мавжуд.

Ҳисобида 1 та олтин ва 2 та бронза бўлган Ўзбекистон делегацияси эса Хитой Тайпейи билан 38-ўринга тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!