Париж-2024: Хитой пешқадамликни АҚШга топширди, Ўзбекистон пастлашда давом этмоқда
Бугун 6 август кунги баҳслар олдидан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида пешқадам ўзгарди. АҚШ терма жамоаси Хитой халқ республикасини ортда қолдириб пешқадамликни ўз қўлига олди. Океан орти мамлакати делегацияси ҳисобида 21 та олтин, 30 та кумуш ва 28 та бронза, жами 79 та медаль мавжуд. Чин юрти делегацияси 21 та олтин, 18 та кумуш ва 14 та бронза, жами 53 та медаль билан иккинчи поғонада бормоқда. Бу борада кучли учликни мезбон Франция якунлаб турибди. Улар ҳисобида 13 та олтин, 16 та кумуш ва 19 та бронза, жами 48 та медаль мавжуд.
Ҳисобида 1 та олтин ва 2 та бронза бўлган Ўзбекистон делегацияси эса Хитой Тайпейи билан 34-ўринга тушиб кетди.
Фикрлар