Париж Олимпиадасида совриндор бўлган спортчиларимизга қанча пул мукофоти берилиши эълон қилинди

Жорий йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар Франциянинг Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу йирик мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар ва уларнинг мураббийларига қанча пул мукофоти берилиши эълон қилинди.

Унга кўра, олтин медални қўлга киритган спортчимизга 200 минг доллар, кумуш медали эгасига 100 минг, бронза соҳибига эса 50 минг доллар пул мукофоти берилади. Шунингдек, мураббийлар ҳам мос равишда 50 минг, 25 минг ва 12,5 минг доллардан мукофот пуллари олади. 

Эслатиб ўтамиз, . Бугун делегациямизни тантанали кузатиш маросими ўтказилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!