Париж Олимпиадасига яна бир лицензия қўлга киритилди!

Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World Aquatics) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди. Аҳамиятлиси, улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Зелинская ҳам 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчилари қаторида эътироф этилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, атлетимиз бўлажак баҳсларда 400 метрга эркин усулда сузиш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!