Парижликлар Мбаппенинг бу ишини ҳеч қачон унутмайди

ПСЖ янги йилни янги соврин билан бошлади. Париж клуби уй учрашувларини ўтказадиган “Парк-де-Пренс” стадионида Франция Суперкубоги учун ўтказилган баҳсда “Тулуза”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Парижликлар сафида Ли Кан Ин учрашув бошида ҳисобни очган бўлса, Килиан Мбаппе биринчи бўлим охирида жамоасининг иккинчи голини урди.

Бу гол Мбаппе учун тарихий аҳамият касб этди. Мбаппе ПСЖ тарихида уй учрашувларида энг кўп тўп киритган футболчига айланди. Ғалабани таъминлаган зарба 25 ёшли футболчи учун “Парк-де-Пренс”даги 111-гол сифатида қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, Килиан Мбаппе ПСЖ тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисобланади. Унинг клуб билан шартномаси мавсум охирида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!