Италия чемпионати 28-турида "Парма" "Женоа"ни ўз майдонида қабул қилади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

Парма

  • Грациано Пелле 16'

А Серия 28-тур

19/03/2021, 23:45

1
:
2
Тугади

Дженоа

  • Джанлука Скамакка 50', 69'

Стадион: Stadio Ennio Tardini 0 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Doveri

45'
90'

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90+5'

    Юрай Куцкага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Ўзгариш: Миха Зайц  ўрнини Николо Ровеллага бўшатиб берди.

  • 84'

    Давиде Бираски сариқ карточка билан сийланди.

  • 81'

    Деннис Ман баланд сакраб дарвозага боши билан зарба йўллади, Маттиа Перин дарвозасини голдан сақлаб қолди.

  • 80'

    Жузеппе Песселья майдонни тарк этди, Максим Бузи унинг ўрнини эгаллади.

  • 79'

    Ўзгариш: Ясмин Куртич ўрнига Жошуа Зиркзее ўйинни давом эттиради.

  • 79'

    Гастон Бругман ўрнини Эрнанига бўшатиб берди.

  • 78'

    Гастон Бругман қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 74'

    Грациано Пелле иккинчи қаватда ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвозага зарба берди, дарвозабон зарбани қайтарди.

  • 73'

    Иван Радовановига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 72'

    Грациано Пелле сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 71'

    Ўзгариш: Маттиа Бани ўрнини Риккардо Гальоло эгаллади.

  • 70'

    ГОООЛ! Жанлука Скамакка қулай вазиятга чиқиб борди ва дарвозанинг ўнг қисмини аниқ нишонга олди.

  • 67'

    Ўзгариш: Кевин Струтман ўрнини Давиде Бираскига бўшатиб берди.

  • 66'

    Парма бурчак тўпидан фойдалана олмади.

  • 64'

    Ўзгариш: Янн Карамо ўрнини Валентин Михаилага бўшатиб берди.

  • 64'

    Ўзгариш: Маттиа Дестро ўрнини Валон Бехрами эгаллади.

  • 62'

    Янн Карамо рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 60'

    Парма қисқа паслар билан тўпни ўзида ушлаб турмоқда.

  • 58'

    Давиде Баллардини эътирозлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 57'

    Жузеппе Песселья қўполлик ишлатгани учун ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 55'

    Юрай Куцка ҳужумни гол билан якунлай олмади, Маттиа Перин сейв билан хавфни бартараф этди.

  • 53'

    Деннис Маннинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, у майдонга қайтди.

  • 52'

    Деннис Ман жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 50'

    ГОООЛ! Жанлука Скамакка дарвозани ишғол қилди.

  • 46'

    Эльдор Шомуродов иккинчи таймни захира ўрнидиғида бошлади, Жанлука Скамакка майдонга тушди.

  • 46'

    Женоа икикнчи таймни ўзгариш билан бошлади: Леннарт-Мартен Чиборра ўрнини Филиппо Мелегони эгаллади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Маттиа Бани жарима майдонига узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 44'

    Леннарт-Мартен Чиборра рақибига фол ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 42'

    Давиде Заппакостанинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 40'

    Леннарт-Мартен Чиборра тўпни жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячи тўпга блок қўйди.

  • 38'

    Кевин Струтман бурчакдан тўпни ошириб берди, бироқ ҳужум хавфли чиқмади.

  • 35'

    Андреа Конти қўполлик ишлатгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 34'

    Ясмин Куртич иккинчи қаватда тўпга биринчи бўлиб улгуриб, дарвозага зарба йўллади, Маттиа Перин тўпни ушлаб олди.

  • 32'

  • 31'

    Леннарт-Мартен Чиборра рақибига фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 27'

    Ясмин Куртич ҳужумда рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 26'

    Кевин Струтман ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 25'

    Зарбалар бўйича статистика: 3:1. Элдор Шомуродов ҳозирча ўзини кўрсатиш имкониятини қўлга киритгани йўқ.

  • 22'

    Парма ўйинни назорат қилмоқда, қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.

  • 19'

    Маттиа Бани ўйин қоидасини бузди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 16'

    ГОООЛ! Грациано Пелле жарима майдони ичида тўпни ўзига тўғрилаб олди ва "қайчи" услубида рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.

  • 15'

    Жузеппе Пессельянинг жарима майдонига узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 14'

    Леннарт-Мартен Чиборранинг ҳужумдаги юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 11'

    Янн Карамо ҳужумда фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 10'

    Деннис Ман дарвозанинг пастги қисмига аниқ зарба берди, Маттиа Перин қийинчилик билан зарбани қайтарди.

  • 8'

    Деннис Ман жарима тўпидан сўнг бош билан дарвозага зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 6'

    Маттиа Банининг қўлига тўп тегди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 5'

    Кевин Струтман жарима майдонига тўпни узатиб берди, пас яхши чиқди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 4'

    Гастон Бругман рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Qurboniyazov Javlonbek
20/03/2021 12:37
Eldorning kuni emas ekan