
Парти "Атлетико"да қолмоқчи
“Атлетико” ўзининг ганалик ярим ҳимоячиси Томас Парти билан амалдаги шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Унга эса “Арсенал” ва “Ювентус”дан жиддий қизиқишлар бор.
Мarca нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли футболчи йил бошида “матрасчилар”нинг янги шартнома бўйича юборган таклифини рад этган. Боиси, унда Томаснинг товон пули ҳозирги 50 млн евродан баландроқ белгиланган. Кейинчалик эса улар ўртасидаги музокаралар пандемия сабаб тўхтаб қолди. Энди “Атлетико” унга янги шартнома таклиф қилмаяпти.
Парти ҳам ўз навбатида бошқа жамоалардан қизиқишлар бўлаётганига қарамай “Атлетико”да қолмоқчи ва мадридликлардан маоши оширилган шартнома кутмоқда.
Парти ўтган мавсум Ла Лигада 35 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди. Унинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар