Пас бериш мана бунақа бўлади! АҚШ футболчиси рекорд ўрнатди
Футболчи майдонда тўлиқ 90 дақиқа ва қўшимча вақтни ўтказди, шу давр мобайнида жамоадошларига 83 марта пас берди. Эътиборлиси шундаки, бу узатмаларнинг бирортаси адашмади — барчаси манзилига етди. Жаҳон чемпионатлари тарихида 1966 йилдан буён олиб борилаётган расмий статистикага кўра, сўнгги 60 йил ичида камида 80 та пас бериб, уларнинг 100 фоизини аниқ етказган футболчи ҳалигача қайд этилмаган эди.
Қўшма Штатлар терма жамоаси Парагвай устидан йирик ҳисобда – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Америкаликлар таркибида ҳисобни Парагвай жамоаси яримҳимоячиси Дамиан Бобадилья ўз дарвозасига киритган тўп билан очиб берди (7-дақиқа, автогол). Кейинчалик ҳужумчи Фоларин Балогун икки бор аниқ зарба йўллади (31-дақиқа, 45+5-дақиқа), учинчи гол эса яримҳимоячи Жованни Рейна томонидан урилади (90+8-дақиқа). Парагвай сафида ягона голга Маурисио муаллифлик қилди (73-дақиқа).
"Жаҳон чемпионати–2026" гуруҳ босқичининг иккинчи турида АҚШ 19 июнь куни Австралияга қарши майдонга тушади. Парагвай эса бир кун ўтиб Туркия терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар