Паслар аниқлиги 94 фоиз: Ҳусанов "Манчестер дербиси"да қандай статистика қайд этди?

CHERY AUTO

Англия Премер-лигаси 22-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" учрашуви "қизил иблислар" фойдасига 2:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Мазкур баҳсдаги голлар Брян Мбуемо (65) ва Патрик Доргу (76) томонидан киритилди. "Манчестер дербиси"да Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

Tecno

Ўйин давомида Ҳусанов ҳимояда қуйидаги статистикани қайд этди:

Паслар (аниқлиги): 76/81 та (94%)

Тўпни олиб қўйишлар: 2 та

Зарбаларни/узатмаларни тўсиш: 0 та

Тўпни узоқлаштиришлар: 9 та

Бош билан узоқлаштириш: 3 та

Тўпни йўлдан олиб қолишлар: 3 та

Тўпни қайтариб олишлар: 3 та

Рақиб томонидан алдаб ўтилган: 1 марта

Ердаги яккама-якка курашларда Абдуқодир 3 марта МЮ футболчилари билан тўқнашди ва улардан 2 тасида ютиб чиқди. Ҳавода эса, 2 та тўқнашувдан иккаласида рақибларга имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!