Пасторе нега ПСЖдан кетганини очиқлади

Испаниянинг “Эльче” клубида тўп сураётган аргентиналик ярим ҳимоячи Хавьер Пасторе ўзининг ПСЖдан кетиш сабабларини эслади.

“ПСЖ мен билан хайрлашишни истамади, улар менга беш йиллик шартнома таклиф қилишди. Лекин мен рад этдим, чунки ўша пайтда мен бу клуб савиясида ўйнай олмас эдим. Мен раҳбариятдан қўйиб юборишни сўрадим, чунки бу лойиҳа ўша пайтдаги даражам учун жуда амбицияли эди”, - деди Пасторе Le Parisien нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Пасторе 2011 йилдан 2018 йилгача Париж жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!