Пасторе учун АҚШнинг яна бир клуби курашга қўшилди

"Рома" клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе Америка клубларининг эътиборини ўзига қаратмоқда.

Бундан аввалроқ, 30 ёшли аргентиналик футболчига "Интер Майами" ҳамда "Сиэттл Саундерс" клубларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабар берилган бўлса, ҳозирда унинг учун курашга "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳам қўшилган.

Пасторе жорий мавсум “Рома” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Унинг трансфери эса 8 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!