Пато яна Бразилияга қайтди

“Милан” клубининг собиқ ҳужумчиси Алешандре Пато яна ватанига қайтди. Энди у фаолиятини  “Сан-Паулу”да давом эттиради.

Бразилия клуби расмий сайтининг хабар беришича 29 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Пато учун “Сан-Паулу” бегона эмас. Боиси, у ушбу жамоа сафида 2014/15 йилларда ижара асосида тўп сурган.

Маълумот учун, Патонинг сўнгги жамоаси бу Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!