Пау Кубарсига АПЛ грандлари қизиқмоқда
Пау Кубарси Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "fichajes.net" манбаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" ҳимоя чизиғини янгилашни режалаштирмоқда. Ёзда Натан Аке ва Жон Стоунз жамоани тарк этиши мумкин. Шу сабабли бош мураббий Пеп Гвардиола ёш испаниялик ҳимоячини трансфер бозорида идеал вариант деб ҳисобламоқда.
Шунингдек, "Арсенал" ҳам Кубарсига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар ушбу трансферни амалга ошириш учун айрим футболчиларини сотиб, маблағ йиғишга тайёр экани айтилмоқда.
Transfermarkt порталига кўра, Кубарсининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил қилади. Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар