Пауло Дибала қайси клубда тўп суришни хоҳлаётганини айтди
Ads

 

“Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала қайси клубда тўп суриш истаги бор эканини маълум қилди. Шунингдек, аргентиналик форвард туринликлар билан келишуви муддатини узайтирмаганини айтди.

“Мен ҳеч нарсага имзо чекмаганман. Уёғига нима бўлишини вақт кўсатади”, – деди 23 ёшли футболчи.   

Маълум бўлишича, Дибала “Реал”да тўп суришни хоҳлайди. Ўз навбатида “Ювентус” мадридликларга қимматроққа сотиш учун у билан битимни 2021 йилга қадар узайтирмоқчи.

Дибала “Ювентус”даги иштироки учун йилига 3 миллион евро даромад кўради. Туринликлар уни олиб қолиш учун йиллик маошиини 5,5 миллион еврогача кўтармоқчи.

Аввалроқ "Барселона" ва "Реал" аргентиналик футболчи учун курашиши ҳақида хабар берилганди