Пауло Дибала сафга қайтишга тайёр
Ads

Италиянинг “Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала “Аталанта”га қарши Италия чемпионати 15-турида майдонга тушиши кутилмоқда.

Аргентиналик футболчи 22 октябрь куни “Милан”га қарши (0:1) кечган  ўйинда сонидан жароҳат олиб,  бир ойдан ортиқ майдонга туша олмаётган эди.

“Женоа” билан ўйинда (1:3) туринликлар ҳимоячилари Дани Алвес ва Леонардо Бонуччи жароҳат олганди.