
Павел Фернандес: "Арда Гюлернинг голи тўғри бекор қилинди"
Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Реал" – "Мальорка" учрашувида (2:1) баҳсли ҳолат юз берди.
Иккинчи бўлим бошида Арда Гюлернинг голи ҳисобга олинмади. Бош ҳакам Хосе Мария Санчес Мартинес ВАР орқали вазиятни кўриб чиққанидан сўнг турк футболчисининг қўлига тўп тегганини аниқлади. Рақиб тўпни тепган пайтда у Арданинг корпусга ёпишган қўлига тегди ва шу заҳоти Гюлер гол урди.
Ёрдамчи Павел Фернандес бу қарорни қўллаб-қувватлади:
"Арда Гюлернинг голи қўл билан ўйнаганидан сўнг урилгани учун бекор қилинди. Бундай ҳолат одатда жазоланмайди, аммо тўп қўлга теггач дарҳол гол урилиши сабаб, уни ҳисобга олиш мумкин эмас. ВАР тўғри аралашди", – деб ёзди Фернандес.
Комментарии