Павел Недвед: Аллегри "Ювентус"дан кетмайди

Туриннинг "Ювентус" клуби вице-президенти Павел Недвед бош мураббий Массимилиано Аллегри ўз лавозимида қолишини айтди.

“Аллегри янги мавсумда ҳам “Ювентус” мураббийи бўладими? Албатта, унинг амалдаги шартномаси бор ва у биз билан қолади”, - дейди Недвед.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ЕЧЛ чорак финалида “Аякс”га имкониятни бой бергач, Аллегрининг жамоадаги келажаги сўроқ остида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Туринликлар хатто Хосеп Гвардиола билан музокараларни бошлаб юборишгани борасида ҳам турли миш-мишлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!