Павелотти 18 миллион евро эвазига “Наполи”га ўтадиган бўлди
Ads

“Женоа” клуби ҳужумчиси Леонардо Паволетти қишки трансфер даврида “Наполи” сафини тўлдирадиган бўлди. Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича томонлар 18 миллион евролик трансферга келишиб олишган.

Айтиш керакки, 28 ёшли ҳужумчи неаполликлар билан аллақачон келишиб олган. Фақатгина тиббий кўрикдан ўтиши қолди.

Маълумот учун, Паволетти ушбу мавсум А Серияда 9та учрашувда майдонга тушган ва 3та голга муаллифлик қилган.