“Пахтакор” – “Ал Аҳли”. Жамоалар эртага қандай рангдаги либосларда майдонга тушишади?
Ads

Хабарингиз бор эртага Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турида ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоасига қарши баҳс юритади.

Бугун ҳар иккала жамоа иштирокида бир қатор ўйинолди тадбирлари ўтказилади. Бизга етиб келган маълумотларга қараганда “шерлар” эртанги ўйинда ўзларининг асосий – йўл-йўл сариқ-тўқ кўк рангли либосларида ҳаракат қилишади. Меҳмон жамоа эса оқ либосда ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – “Ал Аҳли” учрашувини сингапурлик Муҳаммад Тақи бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.