“Пахтакор” — “Локомотив” учрашуви 16 март санасига кўчирилди
Ads

Coca Cola Суперлига-2019 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” — “Локомотив” учрашуви 8 март, жума куни бўлиб ўтиши белгиланган эди. 

Мазкур икки клуб халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётганидан хабарингиз бор. Осиё Чемпионлар лигасини муваффақиятли бошлаган жамоаларимиз илк турда 1 дуранг ва 1 ғалаба қайд этишди. “Локомотив” ўз майдонида “Ал Ваҳда”ни мағлубиятга учратган бўлса, “Пахтакор” сафарда “Персеполис” билан дуранг қайд этди. 

Қайд этиш жоизки, келаси ҳафтада ҳам мазкур жамоалар халқаро майдонда расмий учрашувларини ўтказади. “Локомотив” 11 март куни Қатарда “Ал Райян” меҳмони бўлса, “Пахтакор” уйда 12 март куни Саудиянинг “Ал Аҳли” жамоасига қарши баҳс олиб боради.  

Ҳар икки жамоамизнинг ОЧЛ доирасида 1 ҳафта давомида 1 та сафар ва 1 та уй ўйини ўтказиши, мазкур ўйинлар оралиғида футболчиларнинг жисмонан толиқмасдан, халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини таъминлаш мақсадида “Пахтакор” жамоасининг мурожаатига асосан Coca Cola Суперлига 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” — “Локомотив” учрашуви 16 март – захира кунига кўчирилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Тохиржан Холмирзаев
06/03/2019 17:37
Пастаяный шунакаку пахта локо ПФЛни 1тийинга олмайди 2 та уйин утказиб чарчаб колишибдими нима килиб булса хам ПАХТАНИ чемпион килиш Уфа ни максади э улганинг яхши
&
kuperlox
06/03/2019 15:44
хали мавсум бошланмай туриб толикиб колишадими??? нима Европа клубларида уйнайдиганларнинг лойи бошка жойдан олинганми??? улар танаффуссиз 70 талаб уйин утказишади мавсумда... хакикий профессионал футболчи бундай таквимга тайер булиши керак! шунинг учун терма жамоамиз осие кубогида факат 1 тайм уйнай олишини курсатиб куйди. авайланглар севимлиларингни...