"Пахтакор" - "Ал Садд" ўйинида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди

CHERY AUTO

ОЧЛ 3-тури доирасидан ўрин олган “Пахтакор” ва “Ал Садд” жамоалари ўртасидаги беллашувни хитойлик ҳакам Фу Минг бошқариб боради. Ушбу рефери ҳозиргача “Шерлар” иштирокидаги баҳсда ишламаган. Клубларимиз қатнашган уч ўйинда ҳакамлик қилган. Уларда 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этилган.

Tecno

Мазкур учрашув учун тайинланган ОФК расмийлари рўйхати билан танишинг.

Ҳакамлар: Фу Минг, Дексин Ван, Синчуан Чен (Хитой), Муҳаммад Зайнал Абидин (Малайзия).

Ҳакамлар назоратчиси: Майкл Хананиа (Фаластин).

Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!