
"Пахтакор" - "Ал Садд". Учрашув жанговар дуранг билан ниҳоясига етди
«Пахтакор» марказий стадионида кечган учрашувда жанговар дуранг қайд этилди – 2:2. Даставвал 6-дақиқада Хави ҳисобни очди
Орадан 3 дақиқа ўтиб Хожиакбар Алижонов ўзининг ажойиб зарбаси билан мувозанатни тиклади. Аммо 16-дақиқада яна ўша Хави жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим сўнггида эса Драган Черан бош билан рақиб дарвзасини ишғол этди.
Иккинчи бўлимда томонлар ҳар қанча урунишмасин, гол киритишнинг уддасидан чиқишмади ва баҳс 2:2 ҳисоби билан якун топди.
Фикрлар