"Пахтакор" - "Динамо". Превью

Суперлиганинг 5-турида "Пахтакор" Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилади.

Даврон Файзиев бошчилик қилаётган "Динамо" дастлабки турларда яхши таассурот қолдирди. Ўтган 4 турда 7 очко тўплаган самарқандликлар ушбу тур арафасида 5-поғонадан ўрин олишган. Шу сабабли 18 апрель куни ўтадиган учрашувнинг қизиқарли кечишини кутиш мумкин. Чунки ижобий натижалардан сўнг "Динамо" пешқадамга муносиб қаршилик кўрсатишга уриниши табиий.

Жамоалар чемпионатлар доирасида ўзаро 46 марта майдонга тушишган. Шундан 35 ўйинда "Пахтакор" муваффақиятга эришган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 6 бор "Динамо" ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 92 марта ишғол этган "Шерлар" ўз дарвозасидан 23 тўп ўтказиб юборишган. Тошкентда ўтказилган 23 учрашувнинг 21тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки бор эса Самарқанд жамоаси устун келган. Ўзаро ўйинларда энг йирик ғалаба 6:0 натижасидан иборат бўлган.

Жамоалар сафида дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

"Пахтакор" ва "Динамо" ўртасидаги беллашув 18 апрель, пайшанба куни соат 18:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Манба: "Пахтакор"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!