Ads

Coca Cola Суперлига номи остида ўтадиган 2019 йилги мавсумидан бошлаб, ҳар бир тур учрашувларида жамоаларнинг қандай рангдаги либосда майдонга чиқишлари Профессионал футбол лигаси томонидан белгилаб берилади. Бунда мезбон жамоанинг ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп суриши инобатга олиниб, биринчи галда мезбон клубнинг асосий рангидаги либосда ҳаракат қилиши аҳамият касб этади.

Шу боисдан ҳар бир клуб янги мавсум учун уй ва сафар либосларини бир-биридан кескин фарқ қиладиган тарзда танлашларига урғу берилди.

1-турнинг дастлабки кунида 2 та учрашув бўлиб ўтади. “Қизилқум” Навоийда “Андижон”ни қабул қилади. Мазкур ўйинда навоийлик футболчилар қизил-қизил-қизил рангдаги либосларда ҳаракат қилишади. Меҳмонлар эса оқ-оқ-оқ рангдаги формада майдонга чиқишади.

1551802034

Шунингдек, турнинг марказий беллашувида “Пахтакор” ўз майдонида “Локомотив”га қарши баҳс олиб боради. “Шерлар” учрашувни сариқ- тўқ кўк рангдаги футболка, тўқ кўк шорти ва тўқ кўк гетриларда ўтказишади. “Темирйўлчилар” жамоаси аъзолари эса майдонга тўлиқ қизил рангли либосларда чиқиб келишади.    

15518020341

1-тур

8 март, жума

17:00 ҚИЗИЛҚУМ — АНДИЖОН 

19:00 ПАХТАКОР — ЛОКОМОТИВ