"Пахтакор" - "Локомотив". Превью

Чемпионатлар доирасида клублар 30 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 17 беллашувда зафар қучишган, 6 ўйинда "Локомотив" ғолиб чиққан. 7 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 62 гол уриб, дарвозасидан 30 тўп олиб чиққан. 

Ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” 9 ғалаба, 3 дуранг ва 3 мағлубиятни қайд этган.

2006 йил “шерлар” ўз майдонидаги учрашувда 7:1 ҳисобида зафар қучган. Бу ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик натижа саналади.

"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашув 16 март, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!