"Пахтакор" - "Зенит": Матнли трансляция

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Москванинг "Зенит" клуби билан БААда ўртоқлик ўйинини ўтказади. Учрашув яқин дақиқалар ичида бошланади. Уни сайтимиз орқали матнли кўринишда томоша қилишингиз мумкин. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб боради.

  • 80+1'

    Учрашув якунланди. "Пахтакор" ўртоқлик учрашувида Россия чемпионига йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Матнли трансляция Жалолиддин Қобилжонов томонидан олиб борилди. 

  • 80+'

    Учрашув асосий вақтига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 79'

    Козак ва Исмаиловнинг чап қанотда уюштирган позицион ҳужуми ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли якунланди.

  • 77'

    "Шерлар" ўз майдонида тўпни назорат қилишмоқда.

  • 74'

    "Пахтакор"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

  • 72'

    Иброҳим Ҳалил ЙЎлдошевга қўполлик ишлатган рақиб футболчисига сариқ карточка кўрсатилди

  • 64'

    Иккинчи бўлимда майдонга тушган Розиев фаол ҳаракат қилмоқда

  • 61'

    "Зенит" сафида ўзгариш: Сантос ўрнига Погорлев туширилди

  • 60'

    ГОООООЛ! Мостовой 11 метрлик нуқтадан зарба беришда янглишмади

  • 58'

    Шерзод Аъзамав рақиб футболчисини жарима майдонида йиқитди. Пенальти!

  • 55'

    "Шерлар" иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда

  • 51'

    Рўзиевнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтарди

  • 50'

    "Пахтакор" футболчиси қулай имкониятдан фойдалана олмади. Дарвозабон тезкорлик қилди

  • 48'

    ЗАРБААА! Козакнинг кучли ва аниқ зарбасини посбон қайтарди

  • 46'

    "Пахтакор" иккинчи бўлимни янгиланган таркибда бошлади. Суюнов, Азмиддинов, Чобанов, Аъзамов, Комилов, Козак, Иминов, Розиев, Темиров, Йўлодошев, Ҳошимов.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 40'

    Биринчи бўлим якунланди!

  • 39'

    Собиржоновнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 34'

    Дердийокнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 32'

    Ҳамробеков узатмасини дарвозабон эгаллаб олди

  • 29'

    Дердийок жароҳат олиб майдонда ўтирибди

  • 21'

    "Пахтакор" ҳам ҳужумга ўтишни бошлади, бироқ питерликлар ҳимоясидан ўтиб бўлмаяпти

  • 17'

    ГООООООЛ! Крапухин орадаги фарқни оширди. Тажриба барибир ўз сўзини айтмоқда

  • 14'

    Бугунги ўйинда Мостовой қолганлардан анча ажралиб турибди

  • 12'

    Кримецнинг хатосидан сўнг "Зенит" тезкор ҳужум уюштирди. Яхшиямки, якунда Шамкиннинг зарбасига аниқлик етишмади

  • 10'

    Дугласнинг жаримадан йўллаган зарбаси тўри Қувватовнинг қўлига бориб тушди

  • 6'

    "Пахтакор" футболчиси бурчак тўпи ишлаб олди. Яхши имконият бўлиши мумкин

  • 3'

    "Шерлар" ҳозирча фақат ҳимояланмоқда.

  • 2'

    ГООООООООЛ! "Зенит" дастлабки дақиқаларданоқ ҳисобни очди. Гол муаллифи Мостовой

  • 1'

    Ўйин бошланди. Жамоалар бугун аралаш таркибда ҳаракат қилади.

  • 0'

    Учрашув бошланиш арафасида

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг БААда "Пахтакор" ва "Зенит" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви старт олади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!