"Пахтакор" 16-марта Чемпионлар Лигасида иштирок этади

"Пахтакор" жамоаси чемпионлик билан бирга Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини ҳал қилиб қўйди.

"Пахтакор" ҳозиргача 2002 йилда қайта ташкил этилган Чемпионлар Лигасида 15 марта қатнашган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Келаси йилдаги иштирок эса мусобақадаги 16-иштирокка айланади. Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси ҳам 2020 йил турнирда 16-марта қатнашади. Қатарнинг "Ал Садд" ва БААнинг "Ал Айн" клублари 15-бор иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ELYORBEK_FCB
04/10/2019 13:57
16 marta chempion bòganda yanayam hursan bòlardik